25 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

Учрашувда давлат раҳбари Тошкентнинг Бектемир, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида суткасига 1 млн кубомерт қувватга эга янги оқава сув тозалаш иншоотини қуришни таклиф қилди.

Бир неча ойдан буён ушбу ҳудуд аҳолиси ёқимсиз ҳиддан шикоят қилишмоқда.

10 май куни «Газета.uz» «Тошкент шахар сув таъминоти»га таяниб, Сергели туманининг Ўзгариш маҳалласидан тарқалаётган ёқимсиз ҳиднинг асосий сабаби Салар тўйинтириш иншооти ва Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилиши эканлиги ҳақида ёзган эди. Кейинроқ эса Сенат Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишига сабабчи бўлган корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция қилиш ҳамда бешта чарм саноат корхонасини Тошкентдан ташқарига кўчириш режа қилинаётганини маълум бўлди.

Июнь бошида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги тозалаш иншоотларидан таралаётган бадбўй хид масаласи юзасидан йиғилиш ўтказиб, муаммони ўз назоратига олганини таъкидлаган эди.

Бизнес-омбудсман рухсати билан «Бектемир» ва «Салар» тозалаш иншоотларига чиқинди сувларни оқизаётган корхона ва ташкилотлар текширувдан ўтказилди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» 5 та тери заводи, 6 та тўқимачилик кохонаси ва бошқалардан иборат 18 та потенциал хавфли корхона рўйхатини тақдим этди.

Текширишлар натижасига кўра, корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъул шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий иш қўзғатилди.

2020 йилнинг октябрида Ўзгидромет Тошкент шаҳри ва вилоятида Салар канали энг ифлослардан бири бўлиб қолаётганини маълум қилганди. Мутахассисларнинг фикрича, экологик вазиятни барқарорлаштириш ва канални тозалаб туриш учун унга катта ҳажмда сув етказиб берилганида доимий равишда санитария ишларини олиб бориш зарур.

Ноябрь ойида «Ўзсувтаминот» компанияси канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бораётгани, су сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраётганилиги ҳақида хабар берган. Унда қўшимча қилинишича, Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.