26 май куни Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Омонбоев вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник эрталаб соат 04:30 атрофида «Кучлик» нефт база яқинида автоҳалокатга учраган.

Наврўз Омонбоев 1985 йил Зангиота туманида туғилган. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу вазифада фаолият юритиб келаётган эди.