Ижтимоий тармоқларда Қаршидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчисининг синф хонасидаги челакка пешоб қилгани акс этган видеоёзув тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБ вазиятга изоҳ берди.

«Қарши шаҳар биринчи ихтисослаштирилган умумий ўрта-таълим мактабининг юқори синф ўқувчиси мактабда белгиланган ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлигини шунингдек синфхонада ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этган ҳолатини кўрган синфдоши ўз телефонига видео тасвирга олиб, ижтимойи тармоқга тарқатганлиги аниқланган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига Ўз Рес МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ орқали Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қарши шаҳар идоралараро комиссияга тақдим этилган.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қарши шаҳар идоралараро комиссияси томонидан вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналари МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган. Жарима миқдори маълум қилинмади.

Daryo нашри маълумотларига кўра, синфда пешоб қилган ўқувчининг отаси Қашқадарё вилоят прокуратурасида ишлайди. Ушбу хабарни вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ҳам тасдиқлади, бироқ жарима миқдорини ошкор қилмади.