Қаршида фуқарони пул эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро М.Т. фуқаро Р.С. нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишилари орқали миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олмоқчи бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Қарши ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда М.Т. ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.