Ижтимоий тармоқда Lacetti ва Toyota Land Cruiser русумли бир нечта автомобиллар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқаларга ҳалақит бераётгани тасвирланган видео тарқалган эди.

ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, суриштирув натижасида давлат рақамлари орқали иккита Toyota Land Cruiser автомобиль эгалари аниқланган ва улар билан алоқага чиқилган. Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган.

Ушбу фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилганлиги айтилмоқда.