Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида март ойидан буён бирга яшамаётган хотининг ҳомиладор бўлганини эркак турмуш ўртоғи, қайнонаси ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, оилавий келишмовчилик туфайли март ойида М.Мухаммадиева (1995 й.т.) онаси Н.Шернаеванинг (1965 й.т.) яшаш уйига қайтиб келиб, турмуш ўртоғи А.Хазратқулов (1990 й.т.) билан алоқаларини узишини айтган.

А.Ҳазратқулов хотинини бошқа шахсдан ҳомиладорлигини гумон қилган. У 9 декабрь куни соат 23:30 ларда Яккабоғ тумани Эски Яккабоғ маҳалласидаги қайнонасининг уйига 2 дона ошхона пичоғи билан келган.

Уйга девордан ошиб кирган ва ухлаб ётган Н.Шернаева, М.Мухаммадиева, вояга етмаган Р.Шербекова (12.01.2012 й.т.) ва А.Шербековни (21.09.2014 й.т.) бўйин соҳаларини ошхона пичоғи билан кесиб, қасддан ўлдириб, яширинган.

10 декабрда туман прокуратураси томонидан А.Хазратқуловга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а, б, в, ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиланди: 20:17, 11.12.2020.