Италия ҳукумати Covid-19 инфекцияси тарқалиши кескин ошгани сабабли бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соатини эълон қилди. Аҳолига 22:00дан 5:00 гача ўз уйларида қолиш тартиби белгиланди. Тегишли фармонни бош вазир Жузеппе Конте имзолади.

Бундан ташқари, мамлакатда музейлар ва кўргазмалар ёпилади, ўрта мактаб ўқувчилари масофавий таълим тизимига ўтказилади. Савдо марказлари дам олиш кунлари ишламайди.

Мамлакат провинция ва ҳудудларлари хавфлилик даражаси бўйича учга бўлинади — паст, ўрта ва юқори. Хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган ҳудудларда қўшимча чекловлар қўлланилади, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ҳаракатланиш тўхтатилади.

Янги чекловлар 4 ноябрдан бошланади ва камида бир ой давом этади.

Италияда коронавирус билан касалланишнинг кескин ўсиши октябрь ойининг иккинчи ярмида бошланди. Икки ҳафта ичида ҳар куни қайд этилаётган янги ҳолатлар сони 10 мингдан 30 минггача ошди.