«италия» тегли мақолалар


Италияда «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазмаси ўтказилади
27 март 2024, 13:02

Италияда «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазмаси ўтказилади

Италияда 16−17 апрель кунлари «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазма лойиҳасининг очилиши ўтказилади. Кўргазма икки бўлим — Венецияда «Шакл ва рамз» ҳамда Флоренцияда «Нур ва ранг» номи билан бўлиб ўтади. Уларда ХХ аср биринчи ярмига оид 172 тадан ортиқ рангтасвир асарлари тақдим қилинади.

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди
6 январ 2024, 14:24

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади
20 ноябр 2023, 10:18

Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси ўз миссиясини бошлади

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди
10 ноябр 2023, 16:10

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлиги бўйича бир нечта шартнома имзоланди

Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Италия 2024 йилда Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказади
10 ноябр 2023, 15:18

Ўзбекистон ва Италия 2024 йилда Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилишини ўтказади

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
23 октябр 2023, 11:34

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди
28 июл 2023, 09:49

«Рома» Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берди

«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони вафот этди
12 июн 2023, 14:34

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони вафот этди

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони 86 ёшида Миландаги шифохонада вафот этди. Аввалроқ сиёсатчига лейкемия ташхиси қўйилганди.

Ўзбекистон Италиянинг Ломбардия вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
9 июн 2023, 16:41

Ўзбекистон Италиянинг Ломбардия вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.

Италия Ўзбекистонга энергетика лойиҳалари учун 2,2 млрд евро ажратади
9 июн 2023, 11:31

Италия Ўзбекистонга энергетика лойиҳалари учун 2,2 млрд евро ажратади

Италиянинг SACE кредит агентлиги Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 2,2 миллиард евро ажратади. Маблағлар 4 та йирик лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилади.

Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди
8 июн 2023, 23:05

Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди

Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди. Музокараларда иқтисодиёт, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди
8 июн 2023, 22:02

Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди
8 июн 2023, 00:37

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди
7 июн 2023, 15:50

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди

Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади
7 июн 2023, 08:47

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл
21 май 2023, 11:59

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл

Умрини тўлиғича илмга бағишлаган италиялик олима Рита Леви-Монтальчини одам боласи юзга кирса ҳам фанга ҳисса қўша олишини исботлаганлардан. 104 ёшигача тетик, ақлини йўқотмаган профессор хоним нафақат нейробиологияда, яна сиёсатда ҳам ўрнини топган шахс ҳамдир.

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди
19 май 2023, 14:33

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди

Италия шимолидаги йирик сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди, 13 мингдан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетди. Табиий офат мамлакатда сўнгги 100 йилдаги энг ҳалокатлиси деб баҳоланмоқда.

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин
28 апрель 2023, 14:21

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
26 апрель 2023, 16:07

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

Италия компаниялари Ўзбекистонда газ тақсимлаш тизимини модернизация қилишда иштирок этади
30 март 2023, 16:31

Италия компаниялари Ўзбекистонда газ тақсимлаш тизимини модернизация қилишда иштирок этади

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Италиянинг Pietro Fiorentini компанияси билан Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа Италиянинг экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 млн евро миқдорида молиялаштирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг