Андижон вилояти Асака тумани ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақдаги тегишли хабарларни мос равишда Андижон вилояти ҳокимлиги ва «Юксалиш» умумииллий ҳаракати матбуот хизматлари хабар беришди.

Хабар қилинишича, 4 март куни Андижон вилояти Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланган Иномжон Мамадалиев ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига Мансурбек Алиханов тайинланди.

Мансурбек Алиханов тайинловга қадар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Сарварбек Султонов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди.

Ширин шаҳрининг собиқ ҳокими А.Хожиматовнинг қайси лавозимга ўтгани ҳозирча маълум эмас.

Фото: «Юксалиш» умумииллий ҳаракати матбуот хизмати.