Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 13−17 ёшли ўсмир қизлар орасида сўнгги 6 ой ичидаги эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Хабарга кўра, январь-июнь ойлари давомида 13 ёшли қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатлари қайд қилинмаган. 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида эса 84 та туғруқлар қайд этилган. Шулардан:

  • Тошкент вилоятида — 22 та,
  • Самарқанд вилоятида — 11 та,
  • Тошкент шаҳрида — 9 та,
  • Жиззах вилоятида — 7 та,
  • Фарғона вилоятида — 6 та,
  • Андижон вилоятида — 5 та,
  • Қашқадарё вилоятида — 4 та,
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 3та, Бухоро вилоятида — 3 та,
  • Сирдарё вилоятида — 2 та,
  • Сурхондарё вилоятида — 1 та
  • Наманган вилоятида — 1 та ҳолат қайд этилган.

Ушбу салбий ҳолат 2019 йилнинг шу даврига нисбатан Қорақалпоғистонда — 3 тага (66,7 фоизга), Жиззахда — 3 тага (42,9 фоизга), Тошкент шаҳрида — 2 тага (22,2 фоизга) ошган.

Эрта туғруқ ҳолатларининг 2 нафари — 14 ёшда, 9 нафари — 15 ёшда, 23 нафари — 16 ёшда, 40 нафари — 17 ёшда бўлган.