Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 июнь куни аҳоли орасида кимлар коронавирус инфекциясини юқтириб олгани бўйича қисман маълумот берди.

23 июнь санасида коронавирус инфекцияси тасдиқланган 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 24 июнь куни эса 239 нафар бемордан 31 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин, дейилади хабарда.

️Жумладан, пойтахтнинг Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.да ва шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.да (ҳар икки ҳолатда ҳам шифохонага ётиш учун намуна топширган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да («ЭКО» бозорига бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган), Олмазор туманида яшовчи М.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган), шу туманда яшовчи М.Х.да. Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги «Зангиота» божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш. С.да, «Comfort Leather» корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида коронавирус тасдиқланган.

️Бундан ташқари, Сергели туманида яшовчи нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.да, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ходими Б.С.да (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирган), Чилонзор туманида яшовчи Д.С.да (қизи М.Х. тана ҳарорати кўтарилгани учун таҳлил топширган), Олмазор туманида яшовчи С.Ф.да (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган) ҳам касаллик қайд этилган.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.