24 июнь куни Ўзбекистонда жами 239 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шундан 207 та ҳолат Карантин муассасаларида, 31 таси аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Ҳудудлардаги ҳолат