24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 (+54) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Айни пайтда мамлакатда 4685 (+125) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда 2197 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.