Душанба, 15 июнь куни Ўзбекистонда 183 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

Шундан 144 та ҳолат карантин муассасаларидаги фуқаролар, 29 таси аҳоли орасида (шундан 25 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 10 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 27 379 нафар, стационар карантинда эса 20 963 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.