9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бунга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 нафарга ошиб, умумий 555 кишига етгани хабар қилинган эди.

Қайд этиш жоизки, ушбу беморларнинг 30 нафари тўлиқ соғайган бўлса, уч нафари ҳаётдан кўз юмган.