9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 нафарга ошиб, умумий 555 кишини ташкил қилмоқда.

Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган. Ҳозирда стационар ва уй шароитида карантинда бўлиб турган фуқароларни (86 минг киши) текшириш ишлари давом этмоқда.