7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни коронавирус беморлари сони 15 нафарга ошиб, жами ҳолатлар 472 тага етган эди. Бунда 30 нафар бемор тўлиқ соғайган бўлса, 2 киши ҳаётдан кўз юмди.