Ҳиндистон пойтахти Нью-Делида ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган даражадан қарийб 400 баробар ошиб кетгани сабабли жума кунидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар қилди The Guardian.

Йилнинг бу даври учун хос бўлган оғир смогнинг пайдо бўлишига октябрь ойи охирида Дивали байрами муносабати билан аҳоли томонидан мушаклар отилиши ҳамда яқин атрофдаги штатларда фермерлар томонидан япроқлар ва шох-шаббаларнинг ёқилиши сабаб бўлди.

Автомобиллар тутунлари, саноат ташламалари ва қурилиш чанглари ҳам вазиятни янада мураккаблаштирди. Сўнгги кунларда бир оз ёмғир ёғиши ва ҳавонинг совиши натижасида ҳаво ифлослиги энг камида сешанба кунига қадар сақланиб қолади.

Фавқулодда ҳолат сабабли мактаблар вақтинча ёпилди, қурилиш ишлари тўхтатилди. Делига йўл олган 30 дан зиёд авиарейслар бошқа аэропортларга қайта йўналтирилди.

Душанба кунидан шаҳарда синов тартибида навбатма-навбат тоқ ва жуфт рақамли автомобиллардан фойдаланиш фойдаланиш жорий этилмоқда.

МБТ маълумотларига кўра, дунёнинг энг ифлосланган 15 та шаҳридан 14 таси Ҳиндистонда.