9 июль куни «Қамчиқ» довонидаги Эртош аҳоли пунктида сурункали ёғингарчиликлардан сўнг сел келди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Йўлда 200 метрлик тош-қум уюми пайдо бўлиши натижасида 27 та хўжаликка элтувчи йўл тўсилиб қолди.

Келгуси куни «Қамчиқ» махсус қутқарув-қидирув бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати сел оқибатларини бартараф этди. Жараёнга бир нечта махсус техника жалб қилинди.