Coca Cola суперлига 6-тури доирасида «Металлург» — «Қўқон-1912» (3:1) учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қўпол хатога йўл қўйган деб топилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ўйиннинг 56-дақиқасида Аҳрол Рисқуллаев «Қўқон-1912» дарвозасига пенальти белгилаган. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти мутахассислари бу вазиятни ўрганиб чиққач, бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев пенальти белгиланган вазиятда ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қўпол хатога йўл қўйган деб топди. Натижада Аҳрол Рисқуллаев суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилди.

Бундан ташқари, про лига «Б» гуруҳида 4-тур учрашувлари доирасидаги «Турон» — «Чиғатой» ўйинини бошқарган ҳакам Акмал Раҳимов ҳам учрашув натижасига таъсир этувчи қўпол хатога йўл қўйгани сабабли учрашувларни бошқаришдан четлатилди.