«Махсустранс» корхонаси Тошкент аҳолиси ва ташкилотларидан қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб кетиш тарифлари 1 февралдан 15,3 фоизга оширилиши ҳақида хабар қилди.

Аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб кетиш тарифи бир ойда ҳар бир яшовчи киши учун 3900 сўмдан 4500 сўмга оширилди.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 кубометр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш баҳоси 53986,56 сўм (ҳозирда — 46788,3 сўм), 1 тонна суюқ ҳолатдаги чиқинди учун эса — 20174,12 сўм (17484,22) этиб белгиланди.

Бунга қадар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 2018 йилнинг апрелида ошган эди.