Тошкент — Хива йўналиши бўйича пойтахтдан йўлга чиққан электропоезд Урганч — Хива темир йўл йўналиши бўйича «Хива» темир йўл вокзалига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Эндиликда «Урганч» вокзалидан йўловчилар манзилига янги йўналиш бўйича қатнайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, президент ташаббуси билан Урганчдан Хива шаҳрига қарийб 30 километр масофадаги темир йўл ташкил этилди.