Вазирлар Маҳкамаси 20 декабрь куни Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. У Тошкентдаги Ўзбекистон Амалий санъат музейи базасида ташкил этилади, дея хабар қилди Norma.uz.

2019 йил охирига қадар музей биноси реконструкция қилиниб, янги кўргазмалар зали ва маъмурий бино қурилиб, жиҳозланади.

2017−2018 йилларда «Асака» ва «Алоқабанк» банклари тенг улушда 12 млрд сўм миқдорида ҳомийлик маблағи ажратади. Мазкур маблағлар ҳисобидан турар жойлари бузилаётган фуқароларга товон пуллари ҳам тўланади.