15 август куни 00:25 да ЗИЛ юк машинаси бакидан MAN автомобили резервуарига суюлтирилган пропан қуйиб ўтказиш вақтида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида «Қарши-Бешкент» автомобиль йўлидан 6−7 километр масофада «Жанубгаз» компаниясига тегишли очиқ гараж ҳудудида содир бўлди.

Юк машинаси ҳайдовчиси ёрдамчиси куйиш жароҳатини олиб, Қаршидаги шошилинч ёрдам марказига олиб келинди.