Актам Ҳаитов Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилинди «Газета.uz"га вазирликдан.

Актам Ҳаитов (1974 йилда туғилган) — Самарқанд кооператив институти битирувчиси (1994 йил).

2016 йил октябридан у Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори, унга қадар — 2014 йил сентябридан — «Биокимё» АЖнинг иқтисодиёт ва режалаштириш бўйича директори бўлган.

2010 йил мартидан 2014 йил июлига қадар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимида фаолият кўрсатган (унга қадар вазир в. б.).

Эслатиб ўтамиз, аввалги бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов яқинда Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

«Ўзстандрат» агентлигига эса Абдуҳамид Каримов (1971 йилда туғилган, Кимё технологиялари институти битирувчиси) бош директор этиб тайинланди.