«Пахтакор» футбол клуби президенти лавозимини эгаллаб турган Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов унинг фахрий президенти бўлди. Раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида жамоа матбуот хизмати хабар қилди.

Клубга муқаддам унинг вице-президенти бўлган Бобур Шодиев янги президент этиб тайинланди. Бунгача жамоа бош директори бўлган Умид Ахматжанов клуб вице-президенти этиб тайинланди. Дмитрий Адисман «Пахтакор"нинг янги бош директори бўлди.

«Биз стадионни реконструкция қилиш, янги футболчиларни жалб қилиш, селекция ишларини олиб боришни режалаштирмоқдамиз. Мазкур лавозимларга зарур билим ва тажрибага эга кишилар тайинланмоқда», — деди куб матбуот котиби Нодир Аббуқодиров «Газета.uz"га.