Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари агро иқтисодиёт коллежи талабасини Олтинкўл туманидаги Қорадарёдан қутқарди.

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, 19 ёшли Орифжон Икромов дарёда чўмилаётган вақтда кучли оқимга дуч келиб қолган. Ўсмир дарё ўртасидаги оролчага етиб бора олган.

Ҳодиса жойига ФВБ отряди тезкорлик билан етиб бориб, ҳолсизланиб қолган ўсмирни қутқарган ва биринчи ёрдамни кўрсатган.