Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

«Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.

«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — қайд этилади мактубда.