Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари музокаралар якунида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага қўл қўйди. Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида жами 28 та ҳужжат имзоланди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбега борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Фото, видео.


дайжест

«Юксалиш» энергетика тармоғини ривожлантириш учун харажатларни очиқлашга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати раҳбарига кўра, электр энергиясига янги тарифларни жорий этиш билан бир пайтда соҳадаги муаммоларни ҳал этиш зарур. Иситиш, газ тизими йўқ ҳудудларни ҳисобга олиш, шунингдек, тизимни ривожлантиришда харажатлар шаффофлигини таъминлаш ва дифференцияланган тарифларни киритиш муҳим.


дайжест

Ўзбекистон ва Тожикистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тор ҳамда кенгайтирилган доирада учрашиб, ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди. Транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш сифатида кўрилди.


дайжест

«Биз ўзбек-тожик иттифоқчилигини чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга интилишимизни тасдиқладик» — Шавкат Мирзиёев

Президент Тожикистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида шундай деди: «Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик».


Иқтисодиёт

дайжест

Тадбиркорлик субъектларига газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади

Ўзбекистонда ёзда бизнесга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтарилади. Энергетика вазирлиги аввалроқ энергия ресурсларини аванссиз етказиб берувчи таъминот корхоналарига катта зарар етказилгани ҳақида хабар берган эди.


дайжест

Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилди

Президентга 2024 йилги хусусийлаштиришнинг янги дастури тақдим этилди. Унда 250 га яқин объектнинг давлат улушлари, мингга яқин кўчмас мулк объектлари ва 12 та корхонанинг оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган. Сотилмай қолган ер участкаларининг нархи босқичма-босқич пасайтирилади.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда сейсмик хавфсизлик ва зилзилага тайёргарлик кўриш ишлари кучайтирилади

Президент бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, сейсмик хавф мониторинги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қурилишда давлат назорати сифатини кучайтириш, аҳолини зилзилага тайёрлаш ва янги кўп қаватли биноларни актив сейсмик ҳимолаш режалаштирилган.


дайжест

БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ўзбекистондаги уч вилоятнинг 150 дан ортиқ маҳалласида янги ижтимоий объектлар қурилади

БМТТД ва ИМВ Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида 2024−2028 йилларда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг 21 туманидаги 157 та маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва капитал таъмирлашни режалаштирган. Лойиҳа қиймати — 293,5 млн доллар.


дайжест

Мирзо Улуғбек ҳамда Олмазор туманларидаги вақтинча очилган автомобилларни Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ёпилди

«Файзобод ГАИ»да таъмирлаш ишлари сабаб Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларидаги ЙҲХБнинг вақтинча очилган Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларининг иш фаолияти тўхтатилди. Фуқаролар энди замонавий шароитлар яратилган Миробод туманидаги бўлимга келиши мумкин.


дайжест

Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Сирдарё туманида чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида майнинг ферма ташкил қилингани ва 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. МЧЖ мансабдорларига нисбатан жуда кўп миқдордаги ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.


дайжест

Самарқанддаги каналдан икки боланинг жасади топилди

Тойлоқ туманидаги «Дарғом» каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилди. Бир кун аввал фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 24 ёшли келини ўғли ва қизи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини маълум қилган. Ҳозирда аёлни излаб топиш чоралари кўрилмоқда.


дайжест

«Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди» — Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл анитибиотик инъекция ортидан вафот этди

Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи анитибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.


дайжест

Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олган ниқобли шахслар ушланди

Тошкентнинг Юнусобод туманида 16 апрелга ўтар кечаси ниқоб таққан номаълум шахслар 1 туп сафора дарахтини экскаватор ёрдамида қўпориб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Бош прокуратура уларнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.


дайжест

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистонда соат 20:15 да содир бўлган зилзила кучи Тошкент шаҳри, Сирдарё ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2 балл).


Маданият

дайжест

Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Муножат Йўлчиева ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи бўлди

Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Озодбек Назарбеков, Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи», Ёдгор Садиевга эса «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони берилди.


дайжест

Венецияда Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан иборат «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди

Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди. «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг иккинчи бўлими ҳисобланган намойишда Туркистон авангардининг эволюцияси ҳақида сўз боради.


Жаҳон

дайжест

Кучли ёмғир туфайли Дубайни сув босди, уларни булут экиш ишлари қўзғатган бўлиши мумкин — Bloomberg

БААда сўнгги 75 йил ичида рекорд даражада ёғингарчилик кузатилди. Дубай бундан энг кўп зарар кўрди — кўча, уйлар, савдо марказлари ва аэропорт сув остида қолди. Ҳодисани ҳукумат қурғоқчил иқлимда ёмғир чақириш учун фойдаланадиган булут экиш ишлари келтириб чиқарган бўлиши мумкин, деб ёзди Bloomberg.


дайжест

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яна бир ерости туннели аниқланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида одамлар ва контрабанда товарларни қўшни давлатга ноқонуний олиб ўтишда фойдаланилган ерости туннели аниқланди. У ердан ўтаётган икки давлат фуқаролари қўлга олинди.


дайжест

Грузия парламенти оммавий норозилик намойишлари остида «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Грузия парламенти мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Президент Саломе Зурабишвили вето қўйишга ваъда берди, аммо ҳукмрон партия уни четлаб ўтиши мумкин.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!