Бобирбек Юлдашев Баходирович Андижон тумани ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

У 1986 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида статистика, иқтисодиёт, ахборот-таҳлил ва бир қанча соҳаларда мутахассис, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи ҳамда Президент администрацияси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шуъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.

Бобирбек Юлдашев тайинловга қадар Марҳамат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унинг ўрнини бунгача Булоқбоши тумани ҳокими бўлган Ўткирбек Маъмуров эгаллади. Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига эса Ўткирбек Маъмуровнинг биринчи ўринбосари бўлиб келган Фурқатбек Бўтахонов тайинланди.