Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди. Сўнг Шавкат Мирзиёев «Дўстий» майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон

Олий даражадаги музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.

Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда Made in Uzbekistan маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан, хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.

ўзбекистон-тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон