«тендерлар» тегли мақолалар


Миллий гвардияга ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди
5 июл 2023, 11:02

Миллий гвардияга ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди

Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?
17 сентябрь 2022, 13:59

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?

ХТВ 53,57 млн нусха мактаб дарсликлари, машқлар дафтарлари ва ўқув қўлланмалари (2021 йилда 28,49 млн) чоп этиш бўйича тендерлар ўтказди. 22 та босмахона (12 та) билан тузилган битимлар ҳажми 964 млрд сўм. Ўтган йилгидек умумий тиражнинг чорак қисмини Kolorpak чоп этади — «Газета.uz» таҳлили.

29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича ишлар тендерлар ғолиблари аниқланмасдан бошлаб юборилган
30 июл 2021, 19:26 1

29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича ишлар тендерлар ғолиблари аниқланмасдан бошлаб юборилган

Антикоррупция агентлиги Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида давлат харидлари бўйича қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Қорақалпоғистон Республикасида 63,6 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерлар қонунга зид равишда эълон қилинган. Бундан ташқари, қатор ҳудудларда 29,5 млрд сўмлик давлат харидлари бўйича тендерларнинг ғолиби аниқламай туриб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ёки тугатилган.

Давлат компанияларига давлат харидларини тендерсиз амалга ошириш тақиқланди
5 июл 2021, 16:43

Давлат компанияларига давлат харидларини тендерсиз амалга ошириш тақиқланди

Давлат компаниялари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тендерсиз ўтказишнинг мавжуд талаблари бекор қилинди. Уларга давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ва ОАВда эълон қилиш мажбурияти юклатилди.

Навоийда тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олганлиги айтилмоқда
7 январ 2021, 16:29

Навоийда тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олганлиги айтилмоқда

Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олган, тендер ва танлов комиссиялари фаолиятида унинг ўзи фаол иштирок этган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг