«нашида» тегли мақолалар


Нашида туфайли 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди
28 июл 2023, 18:43

Нашида туфайли 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси нашида туфайли 3 йилга қамалган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган ҳукмни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартирди. Жаҳонгир Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Нашида ортидан 3 йилга қамалган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
17 июл 2023, 15:40

Нашида ортидан 3 йилга қамалган йигитга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент вилоят суди жиҳод ва ҳижратга даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 кишилик Telegram-гуруҳга юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди
13 июл 2023, 12:10

Наманганда бир-бирига нашида юборгани учун ака-сингилга суд ҳукми ўқилди

Наманганда «ақидапарастлик материаллари, шу жумладан нашидалар»ни тарқатгани учун 23 ёшли йигитга 5 йилга қамоқ, унинг 19 ёшли синглисига 2 йилга «уй қамоғи» жазоси тайинланди. Сингил видеоларни акаси тарқатгани, бу ишга уни алоқаси йўқлигини айтган, бироқ кейин айбига иқрор бўлган.

«Ўғлимга яна бир имкон беринглар». Нашида ортидан қамалган талабанинг онаси президентга мурожаат қилди
10 май 2023, 18:21

«Ўғлимга яна бир имкон беринглар». Нашида ортидан қамалган талабанинг онаси президентга мурожаат қилди

Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.

Нашида учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳаракатларини тергов идоралари тўғри малакалаган — Тошкент вилояти ИИББ
10 май 2023, 14:45

Нашида учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳаракатларини тергов идоралари тўғри малакалаган — Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилади хабарда.

«Етимларни зўрлаган амалдорга шартли жазо, нашида юборганга 3 йил қамоқ». Тошкентда 21 ёшли талабанинг қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда
9 май 2023, 01:11

«Етимларни зўрлаган амалдорга шартли жазо, нашида юборганга 3 йил қамоқ». Тошкентда 21 ёшли талабанинг қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда

Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди
2 март 2023, 21:32

Диний қўшиқ учун 5 йилга қамалган талаба шартли озод қилинди

Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.

Тошкентда 22 ёшли йигит диний қўшиқларни тарқатгани учун 5 йилга қамалди
3 феврал 2023, 13:26

Тошкентда 22 ёшли йигит диний қўшиқларни тарқатгани учун 5 йилга қамалди

Техника университети 4-курс талабаси диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг