«европарламент» тегли мақолалар


Европа парламенти ҳаво сифатини яхшилаш учун янги стандартларни қабул қилди
25 апрель 2024, 23:26

Европа парламенти ҳаво сифатини яхшилаш учун янги стандартларни қабул қилди

Европа парламенти ҳаво сифатининг ЖССТ тавсияларига яқинроқ бўлган янги стандартларини қабул қилди. Расмийлар бу чора Европада бевақт ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади
13 март 2024, 23:56

Европарламент сунъий интеллект тўғрисидаги дунёдаги биринчи қонунни маъқуллади

Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.

Европарламент ЕИ санкцияларини айланиб ўтишни жиноят деб ҳисобловчи қонунни маъқуллади
12 март 2024, 23:13

Европарламент ЕИ санкцияларини айланиб ўтишни жиноят деб ҳисобловчи қонунни маъқуллади

Европарламент Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Санкцияни бузган шахслар беш йилгача қамоқ жазосига, компаниялар эса жаримага тортилади.

Шарль Мишель Европа кенгаши президенти лавозимини муддатидан олдин тарк этмоқчи
7 январ 2024, 14:03

Шарль Мишель Европа кенгаши президенти лавозимини муддатидан олдин тарк этмоқчи

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель июлда бўлиб ўтадиган Европарламент сайловларида иштирок этмоқчи. Шу сабабли у ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этишга қарор қилди. Гап шундаки, бир пайтда Европа кенгаши раҳбари ва Европарламент аъзоси лавозимларини эгаллаш мумкин эмас.

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди
12 октябр 2023, 13:16

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда.

Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди
14 сентябрь 2023, 17:58

Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди

Европарламент Беларусь президенти Александр Лукашенкони Украинадаги жиноятлари, хусусан, украиналик болаларни депортация қилишда Россиянинг шериги деб тан олди ва Гаагадаги судни уни ҳибсга олишга ордер беришга чақирди. Шунга ўхшаш ҳужжат аввал Россия президентининг ҳибсга олиниши учун чиқарилганди.

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди
14 июл 2023, 09:35

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди

Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.

Европарламент Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олди
23 ноябр 2022, 20:28

Европарламент Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олди

Европарламент Россия қўшинларининг Украинадаги тинч аҳолига нисбатан ваҳшийликлари учун Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олди. Шунингдек, депутатлар Европа кенгашини Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва «Қодировчилар» полкини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг