«uzauto» тегли мақолалар


UzAuto ва BYD Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришга келишиб олди
19 август 2022, 23:25 2

UzAuto ва BYD Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқаришга келишиб олди

«Ўзавтосаноат» ва Хитойнинг BYD Auto компанияси Ўзбекистонда автомобилларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни ташкил этишга келишиб олди. Келгусида двигателлар, электромоторлар ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Аввалроқ томонлар Ўзбекистон бозори ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эди.

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади
14 феврал 2022, 18:34

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади

Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.

Россияда UzAuto Motors автомашиналари юкланган автотрейлерда ёнғин чиқди — видео
13 декабр 2021, 17:54

Россияда UzAuto Motors автомашиналари юкланган автотрейлерда ёнғин чиқди — видео

12 декабрь куни Москва вилояти ҳудудида UzAuto Motors автомобилларни мижозга етказаётган автотрейлерда ёнғин чиқди. Аланга автотрейлер кабинасидан автомобиллар юкланган трейлерга тарқалган. Натижада 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда
2 март 2021, 17:13

«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда

«Chevrolet Onix» машинасининг Ўзбекистондаги нархи 9−12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ушбу модель 2022 йилнинг 4 чорак якунида локализация қилинади.

Uzauto Motors 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғимни бюджетга тўламаган — Ҳисоб палатаси
18 ноябр 2020, 10:23

Uzauto Motors 2020 йилда 582,6 млрд сўм йиғимни бюджетга тўламаган — Ҳисоб палатаси

Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.

Ўзбекистонда 9 ой ичида 217 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган
23 октябр 2020, 15:34

Ўзбекистонда 9 ой ичида 217 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган

Январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонда 217 мингдан ортиқ енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Умумий ҳажмда энг кўп Cobalt ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарилди.

2019 йил учун UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 трлн сўмдан ошди
16 октябр 2020, 13:13

2019 йил учун UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 трлн сўмдан ошди

2019 йил якуни бўйича UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 триллион сўмдан ошди. Компания раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовнинг ваколат муддати узайтирилди.

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди
17 сентябрь 2020, 15:51

Ўзбекистонда август ойида кўпроқ Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

UzAuto тез тиббий ёрдам автомобилларини ССВга тақдим этди
20 июл 2020, 17:49

UzAuto тез тиббий ёрдам автомобилларини ССВга тақдим этди

Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсган эҳтиёжини қондириш мақсадида UzAuto 27 та ISUZU D-Max ва 250 дона Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этди. Шунингдек, Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси кейинги ҳафтадан етказиб берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг