«Ўзавтосаноат» (UzAuto) ва Хитойнинг BYD Auto автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистонда BYD автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда ўзбек компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Ўзбекистонда BYD автомобилларининг тўлиқ цикли (CKD: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлади. Бундан ташқари, келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади — кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек, автомобил, аккумукяторлари учун батареялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташкил этилади.

Жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистонда BYD автомобилларининг «Синов савдоси» доирасида бозорни ўрганиш дастури ишга туширилади. Ушбу босқични амалга ошириш учун BYD Auto маҳаллий бозор учун автомобилларини, шу жумладан ахборий-кўнгилочар тизим тилини (рус, ўзбек) мослаштиради.

Февраль ойида томонлар Ўзбекистонда янги энергия манбаларидан (NEV — гибридлар, электромобиллар ва электробуслар) фойдаланган ҳолда автомобиллар ва автобуслар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганишга келишиб олган эди. Лойиҳа, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғини яратиш, жумладан, аккумуляторлар ва электромобил моторларини таъмирлашни ҳам ўз ичига олади.

BYD Auto Industry Co., Ltd. (Build Your Dreams) — кўп миллатли BYD Co Ltd компаниясининг шўъба корхонаси бўлиб, у янги энергия воситаларини (NEV) ишлаб чиқаради, турли мамлакатларда 8 та заводга, R&D марказларига эга ва NEV сотиш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди ҳамда Хитойда биринчи ўринда туради.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати йилига қарийб 1 млн автомобилни ташкил этади ва яқин йилларда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирмоқда. Компаниянинг бозор капиталлашуви 100 млрд долларни ташкил этади ва 220 мингдан ортиқ ишчиси мавжуд.