Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 5000 нафардан ошди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Сўнгги соатларда 125 нафар бемор тузалиб, уйига кузатилди.

Жумладан:

  • пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида — 18 нафар;
  • Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида — 14 нафар;
  • Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида — 14 нафар;
  • шаҳар 1-сон клиник шифохонасида — 34 нафар;
  • шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида — 7 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 19 нафар;
  • Навоий вилоятида — 14 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан халос бўлди.

Кун давомида соғайганлар — 161 нафар. Мамлакат бўйлаб жами соғайганлар — 5038 нафар.