Ўзбекистонда яна 90 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 7177 тага етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кун давомида эса 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилинганидек, бугун 192 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7177 нафар бемордан 4877 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда «COVID-19» инфекциясига бугуннинг ўзида 21 148 та, эпид мавсум давомида эса 1 121 236 та тест синови бепул ўтказилган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар