Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.
Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишдаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари тайёр ҳолатга келтирилди.
Қирғизистон Бош вазири Улугбек Марипов Тошкентга икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.
Испаниянинг эвтаназияни қонунийлаштиргани, Австралия аҳолисининг 100 йилдан бери илк бор камайгани, Байденнинг сўзларидан кейин Россиянинг ўз элчисини Москвага маслаҳат учун чақирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Садир Жапаров Қирғизистон сиёсий беқарорлик натижасида завод-фабрикалар қура олмаган бир пайтда Ўзбекистон 40−50 йил олдинга илгарилаб кетганини таъкидлади. У томонларда чегара масаласида жиддий келишмовчиликлар йўқлигини ҳам қайд этиб ўтди.
Қирғизистон президенти матбуот котибининг хабар беришича, Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх билан авиақатновлар ва транспорт қатновларини йўлга қўйишга, Ўзбекистон эса шу пайтгача «чегара ҳудудлар аҳолиси ўртасида тортишувлар ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган» Ункар-Тоо ҳудудини бериш тайёр эканлигини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги технопаркка ташрифи пайтида Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан 20 та тез ёрдам машинаси совға қилинганлигини эълон қилди. Бунга жавобан президент Садир Жапаров совға учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев АКИpress’га берган интервьюсида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий соҳадаги муносабатлар, сув масаласи ва давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисида cўз юритди.
Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.
Номаълум шахсларнинг Қирғизистон президентининг Facebook-саҳифасига бузиб киришгани, Эроннинг AҚШ санкцияларидан кўрган зарари 200 млрд долларга баҳолангани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўққиз ой давомида кўтарилиб бориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.
Ташрифга тайёргарлик кўриш масалалари икки мамлакат ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосарлари томонидан муҳокама қилинди. Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум эмас.
Навбатдан олдин эмланган Перу ташқи ишлар вазирининг истеъфоси, Қирғизистон президентининг Россияга ташрифи арафасида ўз-ўзини яккалагани, Tesla’нинг Ҳиндистонда завод очаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президент мамлакатда электрон ҳужжатларни ривожлантириш бўйича фармонни қабул қилди. Унга кўра, давлат идоралари қоғоз шаклидаги ҳужжатларни сўрашни тўхтатади. Фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
Қирғизистонда Мудофаа вазирлигининг қайта тузилаётгани, Италияда коронавирусга қарши вакцинациянинг таҳдид остида қолгани, Жанубий Кореяда карантин чекловларининг 14 февралга қадар узайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов пора талаб қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Таъкидланишича, у бир шахсга давлат юқори лавозимига тайинланишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимида иш бошлади. У ўзининг инаугурация маросимидаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.
Украинада Байден ва Порошенкога қарши иккита жиноий иш очилгани, Италияда мафиядан 124 млн евролик мол-мулкнинг мусодара қилингани, Қирғизистон собиқ бош вазирининг ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг