Президент қарори билан Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилади ёки ижарага берилади.
Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.
Президентга «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режа лойиҳаси тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳалари билан танишди. Уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар тўрт қаватли ва тўрт хил дизайнга эга бўлади. Шунингдек, пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади. Бундан ташқари, президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг