«электробус» тегли мақолалар


Тошкентда автобусга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади
20 май 2022, 16:57

Тошкентда автобусга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилар энди автобус ва электробусларга олд эшикдан чиқиб, орқа эшикдан тушиши ҳақида маълум қилди. Бу уларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилгани айтилди.

Тошкент жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга қисқартирилади
5 феврал 2022, 15:06

Тошкент жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга қисқартирилади

Президент қарори билан 2025 йилгача Тошкент шаҳридаги жамоат транспортининг ҳаракатланиш оралиқ вақтини икки баробарга камайтириш, қолаверса, 1063 та автобус ва 673 та электробус харид қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, велосипедларни ижарага бериш, «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари ҳам жорий этилади.

Тошкентга 20 та электробус етиб келди
3 феврал 2022, 20:58

Тошкентга 20 та электробус етиб келди

Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та электробус Тошкентга олиб келинди.

БМТ Тараққиёт Дастури ва ГЭЖ Тошкентда электробуслар сотиб олишга $3,9 млн ажратади
1 июл 2021, 09:45

БМТ Тараққиёт Дастури ва ГЭЖ Тошкентда электробуслар сотиб олишга $3,9 млн ажратади

Тошкент учун БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида электробуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Пилот лойиҳа шаҳарда «яшил транспорт йўлагини» жорий этишни назарда тутади. Олти йиллик лойиҳанинг донорлари 3,9 млн доллар ажратдилар.

Тошкентда электробус синовдан ўтказилади
19 ноябр 2020, 16:53

Тошкентда электробус синовдан ўтказилади

SamAuto компанияси 2021−2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Хитойлик BYD компаниясининг электробуси — пол қисми паст бўлган, зинапоялар ва подиумсиз — 51-йўналиш бўйлаб синовдан ўтказиш учун «Тошшахартрансхизмат»га топширилди. SamAuto ўз моделини ишлаб чиқиш учун йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганади.

Тошкент учун 1 трлн сўмга 300 та электробус сотиб олиш режалаштирилмоқда
15 октябр 2020, 11:47

Тошкент учун 1 трлн сўмга 300 та электробус сотиб олиш режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олишни таклиф қилди. 3 йил давомида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг