«хтв» тегли мақолалар


Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадаси кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди
30 июл 2020, 23:27

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадаси кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд
30 июл 2020, 11:29

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазиятга қараб янги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди ёки таълим онлайн тартибда давом эттирилади ёки гибрид сценарий бўйича таълим ҳам онлайн тарзда ҳам синф тизимида бўлади.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

«Ҳозирча биринчи синфлар учун онлайн таълимни жорий қилиш ҳақида гап йўқ» — Шерзод Шерматов
9 июл 2020, 20:01

«Ҳозирча биринчи синфлар учун онлайн таълимни жорий қилиш ҳақида гап йўқ» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири эпидемиологик вазият сентябргача яхшиланса, болалар мактабларда ўқишни бошлашини маълум қилди. Дарсларни телевидение орқали намойиш этиш эса тўхтамайди.

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади
1 июл 2020, 23:40 1

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади

6 июлдан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади
1 июл 2020, 18:25

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Ўқитувчилар учун «қоғозбозлик» юки кескин қисқартирилди. Энди улар фақат синф журналини, жумладан, электрон равишда Kundalik тизими орқали, тўлдириб борадилар. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг анъанавий ўқув дастурлари «Ўқитувчи китоби»га алмаштирилади.

1 июлдан ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланади
30 июн 2020, 16:46

1 июлдан ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланади

1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларига янги ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланади. Пандемия шароитида ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади
22 июн 2020, 11:09

Мактабларда янги танлов фанлари жорий этилади

Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг