«пандемия» тегли мақолалар


«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент
28 июл 2020, 21:01

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент

Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади
23 июл 2020, 20:11

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади

Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди
21 июл 2020, 21:30

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди
20 июл 2020, 22:14

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди

Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади
20 июл 2020, 11:39

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент
17 июл 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди
1 июл 2020, 16:14

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди

Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг