«аёл лойиҳаси» тегли мақолалар


«Қизлар ҳам уча олади». Самони забт этган илк ҳарбий учувчи аёл — Сабиҳа Гўкчен ҳикояси
28 январ 2024, 17:41

«Қизлар ҳам уча олади». Самони забт этган илк ҳарбий учувчи аёл — Сабиҳа Гўкчен ҳикояси

«Газета.uz» хотин-қизлар ҳақидаги стереотипларни парчалаб, илмий, маърифий-сиёсий фаолияти билан тарихда қолган аёллар ҳақидаги ҳикояларни давом эттиради. Бу галги қаҳрамон — дунёнинг энг биринчи ҳарбий учувчи аёли, фаолияти давомида 22 хил учоқда 8000 соатдан кўпроқ парвоз қилган Сабиҳа Гўкчен.

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?
18 июн 2023, 18:33

Туркияни иқтисодий инқироздан муҳофаза қилишга сафарбар этилган аёл — Ҳафизе Эркан ким?

Туркия Марказий банкининг тарихдаги илк аёл раҳбарига айланган Ҳафиза Эркан дунё бўйлаб марказий банкларни бошқараётган кам сонли аёллар қаторидан ўрин олди. Принстон битирувчиси ва АҚШ банк-молия соҳасида катта нуфузга эга бўлган Эркан хоним ўз фаолиятида илк бор давлат секторида иш бошлади.

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл
21 май 2023, 11:59

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл

Умрини тўлиғича илмга бағишлаган италиялик олима Рита Леви-Монтальчини одам боласи юзга кирса ҳам фанга ҳисса қўша олишини исботлаганлардан. 104 ёшигача тетик, ақлини йўқотмаган профессор хоним нафақат нейробиологияда, яна сиёсатда ҳам ўрнини топган шахс ҳамдир.

Адолатсизлик, нотенглик, стереотипларнинг ашаддий мухолифи — Рут Гинзбург ҳақида
17 апрель 2023, 08:59

Адолатсизлик, нотенглик, стереотипларнинг ашаддий мухолифи — Рут Гинзбург ҳақида

Ўрни келса президентларни-да танқид қилишдан тоймаган, ҳақиқатпараст ва ўта синчков судья сифатида тарихда қолган Гинзбург хонимдан америкалик аёлларнинг кўпи миннатдор. Чунки у бошлаган, қатъий курашган муаммолар нафақат тақдирларни ўзгартирди, аёлнинг жамиятдаги ўрнини ҳам узил-кесил аниқлади.

«Бола ўзини ўқита олади, унинг йўлини фақат сиз ва чекловларингиз тўсади». Дунё болалари муаллими Мария Монтессори ҳақида
12 март 2023, 12:59

«Бола ўзини ўқита олади, унинг йўлини фақат сиз ва чекловларингиз тўсади». Дунё болалари муаллими Мария Монтессори ҳақида

Мария хонимни жамият ва педагогикадаги стереотипларни парчалаган аёл деб билишади. Унинг мактаби алоҳида мавзу. Габриэл Маркес, Билл Гейтс, Жефф Безос каби машҳурлар ҳам шундай даргоҳ таълимини олганлардан. Италиядаги илк дипломли шифокор аёлнинг ҳаёти ўзи ёзганидек — «ўта сокин, аммо шиддатли».

Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳижобли президент. Сингапур раҳбарига айланган илк аёл — Ҳалима Яқуб ҳикояси
23 январ 2023, 19:05 1

Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳижобли президент. Сингапур раҳбарига айланган илк аёл — Ҳалима Яқуб ҳикояси

Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.

«Курсида ялпайиб ўтириб, ниманидир кутиш керак эмас». 27 ёшида Австралия сенаторига айланган афғон қизи ҳикояси
19 январ 2023, 00:01 1

«Курсида ялпайиб ўтириб, ниманидир кутиш керак эмас». 27 ёшида Австралия сенаторига айланган афғон қизи ҳикояси

27 ёшида сенаторга айланган афғонистонлик Фотима Паймон сиёсат майдонига шунчаки омади юришганидан кириб келмаган. Тарихи қизиқ ва оғриқли. Тўрт ёшида «Толибон» зулмидан оилавий қочиб, Покистон, сўнг Австралиядан бошпана топган қиз бугун қитъадаги энг ёш ва ҳижобли ягона сиёсатчидир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг