«Чарчасам бўлмайди, катта-катта ишларни энди бошлаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев
8 май 2024, 16:21

«Чарчасам бўлмайди, катта-катта ишларни энди бошлаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳарбий клиник госпиталга ташрифи чоғида Сирдарё ҳокимига ўша ерда даволанаётган уруш қатнашчиларидан бирига уй ажратиш бўйича топшириқ берди. Яна бир уруш фахрийси эса Шавкат Мирзиёевни умрбод президент қилиб қўйишни таклиф этди. Президент бунга жавобан кулиб қўйди.

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун автомобилсозлик йўналишида иш таклиф қилмоқда
8 май 2024, 15:49

Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун автомобилсозлик йўналишида иш таклиф қилмоқда

Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида 3 минг нафар ишчига талаб борлиги ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи эканини билдирди.

Ўзбекистонда апрель ойи меъёрдан 1−2 даража илиқроқ бўлди
8 май 2024, 15:27

Ўзбекистонда апрель ойи меъёрдан 1−2 даража илиқроқ бўлди

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми бўйича апрель ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ апрель ойлари бешлигига кирди. Ҳавонинг ўртача ҳарорати 1−2 даража илиқ, республика жанубида эса меъёрдан 3−5 даража юқори бўлди.

Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади
8 май 2024, 15:26

Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади

Ўзбекистон ОТМларида магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Бир қанча соҳаларда эса сертификат талаби бир поғона — B1 даражасига туширилади.

Грантда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади
8 май 2024, 15:22

Грантда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Давлат ОТМларида грант асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Шунингдек, ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилади, сиртқи таълим квотаси кундузги таълимга ажратилган миқдордан ошмайди.

ДХХ салкам 1,4 кг олтинни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахсларни ушлади
8 май 2024, 15:07

ДХХ салкам 1,4 кг олтинни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахсларни ушлади

Андижондан Қирғизистонга ўтувчи чегара постларида жами салкам 1,4 кг олтиндан иборат буюм ва қотишмаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланди.

Давлат ОТМларига ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди
8 май 2024, 15:01

Давлат ОТМларига ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди

Университетларга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари 56,7 баллдан 75,6 баллгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун эса 94,5 балл этиб белгиланди.

Президент уруш фахрийларини зиёрат қилди (фото)
8 май 2024, 14:01

Президент уруш фахрийларини зиёрат қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташрифидан сўнг Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

Олтин нархи кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошишда давом этмоқда
8 май 2024, 13:08

Олтин нархи кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошишда давом этмоқда

Жаҳон бозорида олтин нархининг кўтарилиши фонида апрель ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35,1 млрд долларга етди. Захирадаги қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми 1,24 тоннага камайди ва 2022 йилнинг май ойидан буён минимал даражада бўлиб қолмоқда.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли ёнғин содир бўлди
8 май 2024, 12:55

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин 1,5 соатда ўчирилди. Жараёнга 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилди.

Истанбулда одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ушланди
8 май 2024, 12:49

Истанбулда одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ушланди

Истанбул шаҳрида одам савдоси ва фирибгарликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У одамларни АҚШга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини олиб, уларни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда айбланмоқда.

«Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, иштирокчиси ҳам эмас». Хитой раиси — Украинадаги уруш ҳақида
8 май 2024, 11:58

«Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, иштирокчиси ҳам эмас». Хитой раиси — Украинадаги уруш ҳақида

Хитой раиси Си Цзиньпин Францияга ташрифи давомида мамлакатнинг Россия билан яқин алоқада экани бўйича эътирозларни рад этди. «Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, томони ҳам, иштирокчиси ҳам эмас. Лекин биз кузатувчи ҳам эмасмиз, тинчликка эришиш учун доимо фаол ҳаракат қилганмиз», — деди у.

Деҳлидан Чикагога учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
8 май 2024, 10:41

Деҳлидан Чикагога учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Деҳлидан Чикагога учган Air India самолёти 86 ёшли йўловчи юрак хуружига учрагани сабабли Тошкентга фавқулодда қўнди. Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилди.

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга олинди
8 май 2024, 10:15

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга олинди

Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда божхона ходимлари томонидан ушланди. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

АҚШ Boeing`га нисбатан янги тергов бошлади
7 май 2024, 23:05

АҚШ Boeing`га нисбатан янги тергов бошлади

АҚШ авиация регулятори 787 Dreamliner самолётини синовдан ўтказишда ҳужжатларни қалбакилаштириш эҳтимоли туфайли Boeing компаниясига нисбатан янги тергов бошлади. Компания қоидабузарликларни тасдиқлади, бироқ парвозлар хавфсизлигига таҳдид йўқлигини маълум қилди.

Газ плиталари ишлатадиган одамлар зарарли моддаларни кўпроқ ютади — тадқиқот
7 май 2024, 21:02

Газ плиталари ишлатадиган одамлар зарарли моддаларни кўпроқ ютади — тадқиқот

Стенфорд университети олимлари газ плиталаридан фойдаланиш хавфли миқдордаги азот диоксиди чиқаришини аниқлади, бу болаларда астма, катталарда эса эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Кичикроқ яшаш жойларида ифлосланиш даражаси юқори бўлади.

8 май куни Тошкентда ҳарбийларнинг пиёда юриши бўлиб ўтади
7 май 2024, 20:31

8 май куни Тошкентда ҳарбийларнинг пиёда юриши бўлиб ўтади

8 май куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона юриши бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар Ғалаба боғидан Magic City паркигача ҳаракатланади. Пойтахтнинг бир қатор кўчалари транспортлар учун ёпилади (харита).

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 8−9 май кунлари бўлиб ўтади
7 май 2024, 19:51

Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 8−9 май кунлари бўлиб ўтади

Президент 8−9 май кунлари Россияга ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардан ташқари, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.

UzAuto Motors Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади
7 май 2024, 18:54

UzAuto Motors Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 8 май куни соат 10:00 да аввалги шартномалардан чиқарилган Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади. Gentra`ларни (4500 та) шу заҳоти олиб кетиш мумкин бўлади. Компания, шунингдек, Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.

10−12 май кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди
7 май 2024, 17:52

10−12 май кунлари Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам 8, 9 майда қўшимча поездлар қатнови бўлиши хабар қилинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг