Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5 килограмм олтинни мусодара қилинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Натижада улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.

Фуқаролар божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.