«Тоза ҳаво» операцияси 260 мингдан ортиқ автомобилни қамраб олди
1 ноябр 2019, 22:35

«Тоза ҳаво» операцияси 260 мингдан ортиқ автомобилни қамраб олди

Август-октябрь ойларида «Тоза ҳаво» операцияси давомида 261 мингдан ортиқ машина газларнинг заҳарлилиги ва тутунлилиги бўйича синовдан ўтказилди. Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун комплекс чора-тадбирлар талаб этилади, дея маълум қилди Экология қўмитаси.

2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси эълон қилинди
1 ноябр 2019, 19:52

2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси эълон қилинди

Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини эълон қилди. Давлат даромадлари — 128,4 трлн сўм, харажатлар — 131,1 трлн сўм.

Тошкент Вебстер университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди
1 ноябр 2019, 19:48

Тошкент Вебстер университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Вебстер университетининг Марказий Осиёдаги биринчи филиали — Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди
1 ноябр 2019, 19:41 1

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида топшириладиган бўлди.

«Миллий тикланиш» табақалашган коммунал тўловларни жорий этмоқчи
1 ноябр 2019, 19:37

«Миллий тикланиш» табақалашган коммунал тўловларни жорий этмоқчи

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг VI cъездида партиянинг 2020−2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури тасдиқланди.

1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради?
1 ноябр 2019, 19:27

1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради?

2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мобил қурилмалар рўйхатга олинади, ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади ва яна бешта ўзгариш.

Шавкат Мирзиёев ХХР давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди
1 ноябр 2019, 19:19

Шавкат Мирзиёев ХХР давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф ва ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг мажлисида иштирок этиш учун келган Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

Севган йигити ўзига уйланмаслигини билган ғузорлик қиз уни ўлдирди
1 ноябр 2019, 18:08 1

Севган йигити ўзига уйланмаслигини билган ғузорлик қиз уни ўлдирди

Қашқадарёда 9-синф ўқувчиси севган йигитининг бошқа бировга уйланаётганидан норози бўлиб, уни ўлдирди. Қиз 8 йиллик қамоқ жазосини ўтайди.

БМТнинг махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда
1 ноябр 2019, 17:14

БМТнинг махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

2020 йил бошида БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси бош вазирини қабул қилди
1 ноябр 2019, 17:13

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Тошкентда бўлиб турган Беларусь бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.

2019 йилда қарийб 5 миллионта йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган
1 ноябр 2019, 16:51

2019 йилда қарийб 5 миллионта йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган

2019 йилнинг 9 ойи давомида 4 миллион 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 миллион 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи аниқланди.

ИД янги етакчисининг номини маълум қилди
1 ноябр 2019, 16:32

ИД янги етакчисининг номини маълум қилди

«Ислом давлат» жангарилар ташкилоти ўз етакчиси Абу Бакр Бағдодийнинг ўлдирилганини тасдиқлади ва унинг вориси номини ошкор қилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
1 ноябр 2019, 16:32

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун келган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Қашқадарёдаги аварияда икки киши ҳалок бўлди
1 ноябр 2019, 16:14

Қашқадарёдаги аварияда икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятида бир кунда иккита оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Tico «ЗИЛ» билан тўқнашди, икки киши вафот этди, жароҳатланганлар бор.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
1 ноябр 2019, 15:54

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади
1 ноябр 2019, 15:49

1 январдан электрон меҳнат дафтари жорий этилади

Президент қарори мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси бош вазирини қабул қилди
1 ноябр 2019, 15:43

Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келган Қирғиз Республикаси бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди.

Туркия ҳарбий мутахассислари Нукусда тренинг машғулотларини ўтказишди
1 ноябр 2019, 15:12

Туркия ҳарбий мутахассислари Нукусда тренинг машғулотларини ўтказишди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонига келган Туркия давлати вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини ўтказишди.

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди
1 ноябр 2019, 12:23

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

Президент қарорига мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.

UFC президенти Ҳабиб — Фергюсон жанги ўтказилишини тасдиқлади
1 ноябр 2019, 11:50

UFC президенти Ҳабиб — Фергюсон жанги ўтказилишини тасдиқлади

UFC президенти Дана Уайт чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва расмий даъвогар Тони Фергюсон ўртасидаги жанг келаси йилнинг илк чорагида ўтказилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг