Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва расмий даъвогар Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бўлади. Буни UFC президенти Дана Уайт расман тасдиқлади, дейилади Olamsport.com хабарида.

«Жанг бўлишига энди ҳеч нима тўсқинлик қилмаяпти. Биз жангни ўтказиш учун тайёргарликни бошлаб юбордик. Жанг келаси йилнинг илк чорагида ўтказилади», — деди Дана Уайт.