21 декабрь куни Ўзбекистоннинг янги фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев Эрон пойтахти Теҳронга борди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фариддин Насриев 1981 йилда туғилган. Тошкент молия институти ва Тошкент давлат юридик институтини (ҳозир университет) тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 1999 йилда банк тизимида, 2003 йилдан Ташқи ишлар вазирлигининг турли тузилмаларида, жумладан Бельгия ва НАТОдаги дипломатик ваколатхоналарда ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида 3-котибликдан директор ўринбосаригача бўлган поғонани босиб ўтган.

Фариддин Насриев 2018−2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консуллигини бошқарган. У 2015−2023 йилларда Теҳрондаги элчи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнини эгаллади.