«эрон» тегли мақолалар


Исроил дронлар орқали Эронга ҳужум қилди (видео)
Кеча, 11:57

Исроил дронлар орқали Эронга ҳужум қилди (видео)

Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.

Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин
17 апрель 2024, 18:01

Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари вакиллари Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиш ва 23 та инвестициявий лойиҳа бўйича ҳамкорлар топиш истиқболларини муҳокама қилди.

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги катта урушдан қўрқмоқда — Reuters
15 апрель 2024, 15:46

Форс кўрфази давлатлари Эрон ва Исроил ўртасидаги катта урушдан қўрқмоқда — Reuters

Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ
15 апрель 2024, 13:33

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.

Тунда Эрон Исроил томон дронлар ва ракеталар учирди. Асосий маълумотлар
14 апрель 2024, 11:11

Тунда Эрон Исроил томон дронлар ва ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

13 апрель куни Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳужумдан сўнг дарҳол халққа мурожаат қилиб, мамлакат узоқ йиллардан буён Эрон ҳужумига тайёргарлик кўрганини, ҳукумат «ҳар қандай сценарийга, мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрлигини» таъкидлади.

Исроил Суриядаги консулликка ҳужумидан кейин Эроннинг жавобини кутмоқда — ОАВ
14 апрель 2024, 01:25

Исроил Суриядаги консулликка ҳужумидан кейин Эроннинг жавобини кутмоқда — ОАВ

Исроил Суриядаги консуллигига уюштирган ҳужумидан кейин Эрон томонининг зарбасига тайёрланмоқда, деб ёзди жаҳон матбуоти. Бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам фуқароларини ҳушёрликка чақирди. Жо Байден АҚШ Исроил ҳимоясида ёрдам беришини айтиб, Эрон ҳукуматини «бундай қилмасликка» чақирди.

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди
2 апрель 2024, 15:53

Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди, етти офицер ҳалок бўлди

Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Теҳрон «кескин жавоб» бўлишини ваъда қилди.

Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди
20 феврал 2024, 11:31

Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди

Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчиси клубларини ўзгартирди
7 феврал 2024, 20:41

Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчиси клубларини ўзгартирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида давом эттиради, бошқа бир ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса Эроннинг амалдаги чемпиони «Персеполис»га ўтди.

Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клуби аъзосига айланди
4 феврал 2024, 17:25

Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клуби аъзосига айланди

Футболчи, Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клубига ўтди. Спортчи билан 1,5 йиллик шартномага келишиб олинган. У бир неча кун олдин Грециянинг «Пансерраикос» жамоасини тарк этганди.

Эронга киришда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 4 февралдан амал қилади
2 феврал 2024, 11:22

Эронга киришда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 4 февралдан амал қилади

Эрон ТИВ мамлакатга сайёҳ сифатида келадиган 28 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан визасиз кира олишини маълум қилди. Бундай қарор орқали Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйилиши билдирилган.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
22 январ 2024, 16:34

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади
18 январ 2024, 17:20

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади

Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди
21 декабр 2023, 09:52

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади
15 декабр 2023, 14:37

Эрон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилишни маъқуллади

Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида
21 ноябр 2023, 10:47

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини ўзи ва футболчилар учун синов бўлишини таъкидлади. «Футболчиларни руҳлантиришим шартмас, улар ғалаба учун ҳамма нарсани қилади», — деди у.

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида
7 ноябр 2023, 10:02

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида

ИҲТ давлатлари транспорт вазирлари йиғилиши якуни бўйича «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» мультимодал коридорини ривожлантириш тўғрисида баённома имзоланди. У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан ЕИ мамлакатларига рақобатбардош тарифларда юк ташишни ташкил этишни назарда тутади.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
19 октябр 2023, 21:20

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда
19 октябр 2023, 15:38

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.

Эронда 5 нафар олим Мустафо мукофоти билан тақдирланди
16 октябр 2023, 15:13

Эронда 5 нафар олим Мустафо мукофоти билан тақдирланди

Эроннинг Исфаҳон шаҳрида Мусулмон Нобели — Мустафо (с.а.в.) мукофотини топшириш маросими бўлди. Лауреатларнинг ҳар бирига 500 минг доллардан бериладиган ушбу мукофотга Ислом оламидаги энг яхши тадқиқотчи ва олимлар лойиқ кўрилади. «Газета.uz» мухбири тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг